“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига ундан зўр ўйинчи топиб қўйди

  • 28 август, 08:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” раҳбарияти анчадан бери яқин келажакда жамоа тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини боса оладиган ўйинчи қидираётган эди.

Tecno

Transfer News Live ва Bayern Space каби нуфузли манбаларнинг хабар қилишича, мерсисайдликлар нишонига Майкл Олисе тушди. Англия клуби таҳлилчилари айни пайтда “Бавария”да ўйнаётган 23 ёшли франциялик ҳужумкор футболчи ҳар жиҳатдан Салоҳга муносиб ўринбосар эканини таъкидламоқда.

“Ливерпуль” Олисе трансферини келаси ёз амалга оширмоқчи. Бу ўйинчига “Манчестер Сити” ва “Челси” каби бадавлат клублар ҳам даъвогарлик қиляпти.

Майкл Олисе “Бавария”га 2024 йилнинг ёзида “Кристал Пэлас”дан трансфер қилинган ва дебют мавсумининг ўзидаёқ Бундеслига чемпионлиги ва Германия кубоги ғолиблигига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!