“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк бўйича якуний қарорга келди

  • 10 Apr 06:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия чемпионлигига яқин турган “Ливерпуль” ўз етакчилари Муҳаммад Салоҳ ҳамда Виржил ван Дейк келажаги бўйича бир қарорга келди.

Tecno

Клуб раҳбарияти Трент Александер Арнольд эркин агент сифатида “Реал”га ўтишни маъқул топганидан кейин Салоҳ ва ван Дейк масаласига жиддий эътибор қаратди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “қизиллар” ҳар икки ўйинчи билан янги шартнома тузишга жуда яқин турибди.

Манбага кўра, ҳар икки юлдуз вакиллари билан давом этаётган музокараларнинг якуний босқичи ҳам муваффақиятли давом этмоқда.

32 ёшли Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум барча турнирларда 43 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 32 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 22 та голли узатма берди.

33 ёшли Виржил ван Дейк эса, 43 та ўйинда ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!