“Ливерпуль” кутаётган ўйинчи "Арсенал"дан таклиф олди

  • 30 Aug 16:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Анчадан бери “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарани кутаётган “Ливерпуль” ундан қуруқ қолиши мумкин.

Tecno

“Арсенал” испаниялик футболчини қўлга киритишга жиддий даъвогарлик қилмоқда. Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета ҳамюрти билан боғланиб, унга ўз режаларини маълум қилган.

“Арсенал” ўзи мўлжаллаган Томас Партини қиммат нарх туфайли ололмаганидан кейин, эътиборини 29 ёшли Алькантарага қаратди. “Бавария” бу футболчи учун 25 миллион фунт талаб қилмоқда.

“Ливерпуль”га бу сумма ёқмади ва шу боис Алькантара трансферини амалга оширишга шошилмаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!