"Ливерпуль" кетма-кет 36 ўйинда рақиб дарвозасига тўп киритди ва АПЛ рекордини такрорлади

CHERY AUTO

"Ливерпуль" АПЛ да кетма-кет 36 ўйинда гол урди ва лига тарихидаги 3-натижани такрорлади. Премьер-Лиганинг 2-турида Арне Слот раҳбарлигидаги жамоа "Ньюкасл"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Амалдаги чемпион ўзининг гол уриш сериясини 36 ўйинга етказиб, лига тарихидаги учинчи натижани такрорлади.

Рекорд "Арсенал"га тегишли бўлиб, унда 2001 йил майдан 2002 йил декабргача кетма-кет 55 та ўйинда гол урилган (бунга 2001/02 йилдаги тўлиқ чемпионлик мавсуми ҳам киради).

Иккинчи ўринда "Тоттенхэм" серияси турибди - 2023 йил мартдан 2024 йил мартгача 39 та ўйин.

Учинчи ўринда (36 ўйин) - "Ливерпуль"нинг икки серияси (ҳозирги ва 2019 йил мартдан 2020 йил февралгача бўлган) ҳамда "Манчестер Юнайтед" серияси (2007 йил ноябрдан 2008 йил ноябргача) жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!