"Ливерпуль" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиш фикридан қайтди

BEPUL PROPAN

"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас мерсисайд клубида қолади. Бу ҳақда Diario Sport нашри журналисти Томас Андреу Симон хабар берди.

Манбага кўра, 28 ёшли футболчи "Барселона"га ўтиш ғоясидан воз кечишга қарор қилган. Колумбиялик футболчи анчадан бери каталония клубига ўтиши ҳақида кўплаб миш-мишлар айланаётган эди.

Таъкидланишича, айни пайтда Диас "Ливерпуль" билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

АПЛ чемпионига айланган Диас барча мусобақаларда 47 ўйинда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2027 йил июньига қадар мўлжалланган. Transfermarkt унинг нархини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!