"Ливерпуль" "Бавария" юлдузини кузатиб бормоқда!

BEPUL PROPAN

"Бавария" вингери Кингсли Коман фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячининг хизматларига "Ливерпуль" клуби қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар футболчини кузатиб боришмоқда, бироқ ҳали музокараларни бошламаган. Франциялик футболчининг немис гранди билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Жорий мавсумда 28 ёшли Коман Германия чемпионатида 22та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!