"Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин

CHERY AUTO

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц "Байер" клубидан "Ливерпуль"га ўтишга яқин турибди. Daily Mail хабарига кўра, мерсисайдликлар футболчи учун бонуслар билан бирга 113 миллион фунт (тахминан 134 миллион евро) таклиф қилишган. Бироқ, Леверкузен клуби бу таклифни рад этган ва 126 миллион фунт (150 миллион евро) сўраган.

Tecno

Эндиликда манба таъкидлашича, "Байер" 22 ёшли Вирцни 118 миллион фунт (140 миллион евро) эвазига қўйиб юборишга тайёр. Ҳозирда клублар бонуслар бўйича келишув тафсилотларини муҳокама қилишмоқда.

Агар бу трансфер амалга ошса, у АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. Ҳозирча, рекорд "Челси" томонидан Энцо Фернандес учун тўланган 121 миллион еврога тегишли.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!