Лионель Месси терма жамоалар тарихидаги ассистентга айланди
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси янги жаҳон рекордига эга чиқди. 38 ёшли ҳужумчи Пуэрто-Рикога қарши ўртоқлик учрашувида (6:0) икки ассист қайд этди.
Шу билан Мессининг терма жамоа сафидаги голли узатмалари сони 60 тага етди. Бу натижа орқали у бразилиялик Неймар ва АҚШнинг собиқ ҳужумчиси Лэндон Донованнинг 58 та ассистлик кўрсаткичини ортда қолдирди.
Умумий профессионал фаолияти давомида (клуб ва терма жамоаларни қўшиб ҳисоблаганда) Лионель Месси 398 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар