“Лион” супертўпурарини 5 миллион еврога сотмоқда

  • 20 декабрь, 2020, 18:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лион” раҳбарияти ёзда шартномаси тугайдиган Мемфис Депайни қишда 5 милион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканини билдирди.

Tecno

Французлар нидерландиялик ҳужумчи учун бир неча ой олдин “Барселона”дан 25 миллион евро талаб қилгани боис, бу трансфер амалга ошмаган эди. Ўшанда ҳужумчининг ўзи ҳам Каталонияга кўчиб ўтишга тайёр эди.  

Энди Депай эркин агент сифатида текинга кетиб қолмаслиги учун “Лион” оз бўлса-да, пул ишлаб қолмоқчи.

Депай жорий мавсумда барча турнирларда 16 марта майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини саккиз марта аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!