Левандовскини суперклубга чақиришди

  • 24 март, 2022, 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” ёзги трансферлар вақтида “Бавария” тўпурари Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Яқинда польшалик ҳужумчи Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси яна бир йил давом этишига қарамай, бошқа клубга ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Юрген Клопп Левандовскининг имкониятларини жуда яхши билади. Германиялик мутахассис “Боруссия”ни бошқарганида польшалик тўпурар унинг қўл остида дортмундликлар шарафини ҳимоя қилган. Устоз-шогирд анъанаси Робертнинг қарорига таъсир қилиши мумкинлиги айтиляпти.

33 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 37 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 45 та гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!