Левандовски янги клуби билан келишиб олди!

CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини "Барселона"да давом эттиришга тайёр. 

Tecno

"Sport Italia" нашрининг хабарига кўра, польшалик форвард каталонияликлар билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Энди "Барса" немис клуби билан трансфер борасида музокара олиб бориши лозим. 

Левандовскининг мюнхэнликлар билан амалдаги битими 2023 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум футболчи 37 та ўйинда майдонга тушиб, 45 гол урган ва 4 голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!