
Левандовски кутилмаган жамоадан чорлов олди
FourFourTwo порталининг хабар беришича, “Арсенал” мутасаддилари “Бавария” тўпурари Роберт Левандовскини нишонга олди.
Польшалик ҳужумчи бугунги кунда кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол ураётган футболчи ҳисобланади. У муҳитни янгилаш мақсадида Мюнхендан кетиши мумкинлигини айтган. Унга Испания ва Англия грандларидан қизиқиш бор.
Бироқ, “Арсенал”нинг чорлови кутилмаганда янгради. Микель Артета Пьер-Эмерик Обамеянг кетганилан кейин кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидирмоқда.
“Канонирлар” 33 ёшли ҳужумчига узоқ муддатли шартнома ва яхши маош таклиф қилишга тайёр. Левандовски жорий мавсумда 33 та учрашувда рақиблар дарвозасини 39 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига учта голли пас оширди.
Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якунланади.
Фикрлар