Левандовски Герд Мюллернинг 51 йиллик рекордини янгилади

  • 10 ноябрь, 2019, 13:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски мюнхенликлар афсонаси Герд Мюллернинг рекордини янгилашга эришди.

Tecno

Гап шундаки, 31 ёшли польшалик футболчи жорий мавсум Бундеслиганинг дастлабки 11 та турида рақиблари дарвозасига нақд 16 та гол уришга эришди. Бу эса тарихдаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Афсонавий Герд Мюллер 1968/69 йилги мавсумда Германия чемпионатининг дастлабки 11 та турида 15 та гол уришга муваффақ бўлган эди.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 23 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!