Лэмпардга "Челси" футболчилари билан хайрлашишга ҳам имкон беришмади

  • 26 Jan 15:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Фрэнк Лэмпарднинг "Челси" бош мураббийлигидан кетиши тафсилотлари маълум бўлди.

Tecno

The Athletic хабарига кўра, душанба куни эрталаб 42 ёшли мураббий Лондон клуби офисига телефон орқали чақирилган, у ерда директор Марина Грановская ва директорлар кенгаши раиси Брюс Бак унга ишдан бўшаши тўғрисида маълум қилишган.

Шу билан бирга, Лэмпард шахсан футболчилар билан хайрлаша олмади. Унинг кетиши ҳақидаги хабарни футболчиларга техник маслаҳатчи Петр Чех маълум қилган.

Катта эҳтимол билан, яқин келажакда "Челси"ни немис мутахассиси Томас Тухель бошқаради.

Comments

You must be logged in to commet!