Лэмпард Пулишич ҳақида нималар деди?

  • 28 июнь, 2020, 14:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа хавбеки Кристиан Пулишич ҳақида гапирди.

“У буюк ўйинчи бўлиши мумкин. Ёшини инобатга олганда, у Германияда ҳам ўзини кўрсата олди. У жуда катта маҳорат ва истеъдодга эга футболчи, бунга шубҳам йўқ. У яна ҳам ривожланишни хоҳлайди.

У Рахим Стерлинг, Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане даражасига етиш имкониятига эга. Аммо, бунгача яна узоқ йўл бор. Таркибимизда шундай футболчи борлигидан хурсандмиз”, - дейди англиялик мутахассис.

21 ёшли америкалик футболчи жорий мавсум “Челси” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!