Ла Лиганинг энг яхши футболчиси "Атлетико"га ўтиши мумкин

  • 9 ноябрь, 2021, 09:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадридинг "Атлетико" клуби ёзги трансферлар даврида ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Tecno

Журналист-инсайдер Жанлуижи Драгоненинг хабар беришича, "Реал Сосьедад" ҳимоячиси Робин Ле Норман “матрасчилар”нинг бу борадаг асосий трансфер нишони ҳисобланади.

“Атлетико”нинг спорт директори Андреа Берта 24 ёшли франциялик футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Мадридликлар скаути Эрик Ольхатс ҳам Норманни клуб раҳбариятига тавсия қилмоқда.

Робин Ле Норман жорий мавсум “Реал Сосьедад” сафид 17 та ўйинда майдонга тушди. У Ла Лиганинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!