
Ла Лига. "Барселона" "Вальядолид"ни иродали тарзда мағлуб этди, "Реал" билан фарқ катталашди
Ла Лига 34-тури доирасида "Реал Вальядолид" ва "Барселона" куч синашди. Мазкур беллашувда "кўк-анорранглилар" 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, учрашувда мезбонлар футболчиси Иван Санчес 6-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Иккинчи таймда эса Рафинья ҳамда Фермин томонидан киритилган голлар Каталония клубига 3 очко келтирди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Барса" ва "Реал" ўртасидаги фарқ 7 очкога эга. "Қироллик клуби" ўз ўйинин бугун 17:00'да "Сельта"га қарши ўтказади.
- Испания - Ла Лига
- Жорий мавсум

Реал Вальядолид
- Iván Sánchez 6'
Тугади
1
:
2
04.05.2025 00:00

Барселона
- Fermín López 60'
- Raphinha 54'
Фикрлар