
Конте жамоанинг зич тақвими ҳақида гапирди
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ўйинларнинг зич тақвими ҳақида фикр билдирди.
Италиянинг амалдаги чемпиони "Фиорентина" майдонида ўйин ўтказса, 18 сентябрь куни Англияда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади.
- Бу биз учун синовли дамлардан бири. Энди ҳар уч кунда ўйин ўтказишимиз керак, мавсум аниқ мураккаб бўлади. Таркибни алмаштириш усулидан фойдаланишга мажбур бўламиз, жамоага буни уддалаш учун сабр керак бўлади, - деди Конте.
Ўтган мавсумда неаполликлар еврокубокларда иштирок этмай туриб, А Серия ғолибига айланганди. Бу йилги чемпионатда Конте жамоаси дастлабки икки ўйинда ҳам ғалаба қозонди.
Фикрлар