Комилжон Тожидинов: "Навбаҳор"нинг ютуғига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман

  • 1 октябрь, 2019, 13:30
  • Bekzod Isayev
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. “Лочинлар” ярим ҳимоячиси Комилжон Тожидинов бўлажак учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

- Тажрибали жамоадошларим билан биргаликда бўлажак ўйинга жиддий ва пухта тайёргарлик кўрдик. Гарчи “Динамо”нинг 2-давра баҳсларида унчалик омади келмаётган бўлса-да, ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш лозим. Самарқандликларга қарши кечадиган ўйинда майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушиб, ишқибозларга қувонч улашамиз, деган умиддамиз. Мен ҳам майдонда барча имкониятимни ишга солиб, “Навбаҳор”нинг ютуғига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.

Фурсатдан фойдаланиб, мухлислардан жамоамизни бевосита стадионда 12-ўйинчи сифатида, муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Биз эса уларнинг ишончларини оқлаш, ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз, - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
01/10/2019 15:27
Эшиттикда. ОСТОН УРУНОВ НАВБАХОРга Кайтарканла мавсум охирида дарахт бир жойда кукаради укам ОСТОН Бабани гапи кириб яхши иш кимадинг хеч ким кара сен хакингда гапирмай куйди навбахор далигиннда хар тур ОСТОН хакида матбуот тинмасди тугрими хакикат бу уй га кай укам ОСТОН
Абдусамат Жураев
01/10/2019 15:23
Наманганда жалами тошми егсаям минглаб мухлислар киради бугун яхши уйин ва ажойиб галаба кутамиз навбахор