КЛ саралаши. "Истанбул Башакшехир" сафарда камбек амалга оширди. Элдор Шомуродов яна захирадан ўйинга қўшилди

CHERY AUTO

Конференциялар лигаси саралашидан ўрин олган "Викинг" - "Истанбул Башакшехир" клублари ўртасидаги беллашувда Туркия клуби 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Дастлаб учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Сандер Свендсен ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Денис Туруч ҳисобни тенглаштирди. Икки дақиқа олдин эса миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов захирадан ўйинга қўшилган эди. Шунингдек, учрашувнинг 79-дақиқасида Кристофер Опери жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Бундан ташқари, сўнгги дақиқаларда Норвегия клуби ҳисобни тенглаштирган ҳам эди. Бироқ, гол инобатга олинмади. Шундан сўнг эса истанбулликлар учинчи голни ҳам урди. 
 
Маълумот ўрнида, жавоб беллашуви 13 август куни Туркияда бўлиб ўтади. Мазкур тўқнашув эса соат 21:00 да старт олиши режалаштирилган.

Tecno

  • Европа - Конференциялар лигаси
  • Qualification Round 3

Викинг

  • Sander Svendsen 2'
Тугади
1 : 3

07.08.2025 22:00

Истанбул Башакшехир

  • Deniz Türüç 60'
  • Davie Selke 90'
  • Christopher Operi 79'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!