Каземиронинг терма жамоада гол уриши учун нақд 8 йил керак бўлди

  • 23 июнь, 2019, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор бугун Бразилия терма жамоаси ўз майдонида бўлиб ўтаётган Америка кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Перуга қарши баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шу куни учрашувдаги голларнинг бирига Каземиро муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу 27 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги дастлабки гол бўлди.

Маълумот учун, Каземиро Бразилия терма жамоасида 2011 йил дебют қилган эди. У ўтган давр мобайнида “пентакампионлар” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!