Каземиронинг сариқ карточкалари сони биттага камайди

  • 16 октябрь, 2019, 18:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Спорт бўйича маъмурий суд Ла Лига 3-туридан ўрин олган “Вильярреал”га (2:2) қарши ўйинда огоҳлантирилган “Реал” ярим ҳимоячиси Каземиронинг сариқ карточкасини бекор қилди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра судьялар бразилиялик футболчи ушбу ҳолатда сариқ карточкага лойиқ эмас эди деб ҳисоблашган.

Маълумот учун, айни дамда Каземиро ҳисобида чемпионат доирасида 3 та сариқ карточка мавжуд ва у “Мальорка”га қарши ўйинда огоҳлантирилиб, кейинчалик “эл-класико”ни ўтказиб юбориш хавфидан ҳоли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!