Карвахаль учун мавсум тугади. "Реал" унинг ўрнига янги ҳимоячи қидиради

  • 6 октябрь, 2024, 15:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби қишки трансфер ойнасида ўнг қанот ҳимояси учун янги ўйинчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Рамон де Монтс ўзининг Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Tecno

Маълум бўлишича, “қироллик клуби”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль кеча Испания чемпионатининг 9-турида "Вильярреал"га қарши ўйинда (2:0) жиддий жароҳат олган ва шу сабабли у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Манбага кўра, қишки трансфер ойнаси очилгунга қадар Лукас Васкес ва Эдер Милитао ўнг қанот ҳимоясида вақти-вақти билан ўйнаб туради.

Бундан аввалроқ “Реал” Карвахалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!