Каррагер: "Вирцни асосий таркибдан олиб ташлаш керак"
"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Галатасарай"га қарши мағлубият (0:1) ва жамоанинг умумий ўйини ҳақида гапирди.
"Менимча, жамоада тўғри мувозанат йўқ. Бу жиҳатдан энг кўзга ташланадигани – Флориан Вирц.
У ҳозирча формага кира олмади. Ёш йигит, янги лигага ўтди. Албатта, "Ливерпуль" футболчиси сифатида ўзини кўрсатиши учун ҳали етарлича вақти бор.
Бироқ, ҳозир уни асосий таркибдан олиб туриш керак, шунда жамоа ўтган мавсумдаги кўринишини қайтаради. Кейин эса ишонч орттириб, ҳимояни мустаҳкамлаб, олға ҳаракат қилиш мумкин.
Шу сабабли ҳозир у ерда тўлиқ тартибсизлик ҳукм сурмоқда. Масала йўқотиш ёки мағлубиятларда эмас, бу биринчи турдан бери давом этмоқда", – деди Каррагер.



Фикрлар