Каратэк WKF. Ўзбекистон делегацияси А Серия таснифидаги мусобақада 31 нафар спортчи билан иштирок этади

  • 13 Feb 19:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
BEPUL PROPAN

16-18 февраль кунлари Кипрнинг Ларнака шаҳри карате WKF бўйича А Серия таснифидаги мусобақага мезбонлик қилади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Кипрга учиб кетди.

Ҳозирда терма жамоа таркибидаги ёш спортчиларнинг халқаро майдондаги тажрибасини ошириш, хусусан, уларни Тошкент-2025 ИВ ёшлар Осиё ўйинларига тайёрлашга эътибор қаратилмоқда. Шу боис Ларнакага йўл олган таркибнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. Аммо турнир давомида уларга Садриддин Сайматов, Зулхумор Турсуналиева, Шаҳризода Исматуллаева каби катта тажрибага эга спортчилар ҳам ҳамроҳлик қилишади. Кипрда ўтадиган А серия мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ката ва кумите баҳсларида жами 31 нафар атлет билан қатнашади.

Манба: МОҚ

Comments

You must be logged in to commet!