Кападзе Каннаваро ҳақида илиқ фикрлар билдирди

  • 26 октябрь, 15:23
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва Темур Кападзе ўртасидаги муносабатлар яхши экани маълум бўлди. Бу ҳақда Кападзенинг ўзи “Sport TV” телеканалида эфирга узатилган “Gol” кўрсатувида маълум қилди.

Tecno

“Каннаваро билан муносабатларимиз жуда яхши. У билан орамизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Аслида, жамоага бош мураббий сифатида келишида унинг ҳеч қандай айби йўқ — мен буни тўғри тушунаман. У футболчилик фаолияти давомида жуда яхши ўйинлар кўрсатган ва катта жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Унда улкан тажриба бор. Биз иккимиз ҳам футболчи бўлганмиз. Футболчилар бир-бирини тез тушуниб олади”, — деди ўзбекистонлик мутахассис.

Маълумот учун, айни пайтда Темур Кападзе италиялик мураббийнинг штабидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!