
"Kangaroo Cup": Сабина Шарипова қачон кортга чиқиши аниқ бўлди
Япониянинг Гифу шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан "Kangaroo Cup International Ladies Open" турнирининг асосий тўр баҳсларига старт берилди.
Соврин жамғармаси 80,000 АҚШ доллари бўлган мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова ҳам ишитирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
С.Шарипова ушбу босқичда япониялик Аяно Шимизуга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 07:30да бошланади.
Фикрлар