 
                Камару Усман: "Магомед Анкалаев — доғистонликлар каби курашчи эмас"
UFC собиқ чемпиони Камару Усман россиялик Магомед Анкалаев ҳақида фикр билдирди.
"Анкалаевни ҳамон доғистонликлар каби курашчи, дейишади, лекин Магомед ундай эмас. Унинг услуби рақибни "стойка"да синдиришдан иборат. Биринчи жангда Алексни ҳам қийинлик билан ерга йиқитганини кўрдик. Магомед — жуда кучли ва тажрибали "панчер", у йиллар давомида асосан шу йўналишда ишлаб келмоқда. Шунингдек, Анкалаев билади: доим рақибни ерга йиқитишга уринса, ўзи ҳам чарчаб қолади", — деди Усман "Red Corner MMA" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Анкалаев ва Перрейра ўртасидаги реванш 5 октябрь куни ўтказилади.



Фикрлар