"Кальяри" - "Рома". Матнли трансляция
Бироздан сўнг А Серия 10-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Рома" учрашуви старт олади. Ушбу ўйиндан матнли транлсяцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+6'

- 90+3'
Андреа Карбони жарима майдонига узатган тўпи, ҳавфли бироз бесамар.
- 90'

Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Лоренцо Пеллегринига тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
- 87'

Рауль Белланов сариқ карточка билан жазоланмоқда.
- 83'
Учрашувда қоидабузарликлар сони кескин ортди
- 80'

Пеллегрини ва Абрахам ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 78'

"Рома" ҳисобда олдинга ўтиб олди. Гол муаллифи Пеллегрини
- 77'

Хараламбос Ликояннисга ҳам ҳакам сариқ карточка кўрсатди.
- 74'

Жоао Педро жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 71'

ГОООООЛ! Ибаньес бурчак тўпидан сўнг бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирмоқда
- 69'

Верету бурчак тўпини тепиб беради.
- 66'
Лоренцо Пеллегрини жарима майдонида тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади. Яхши ҳужум, бироқ гол йўқ.
- 63'
"Рома"да яхши имконият вужудга келди, бироқ фойдасиз. Дарвозабон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.
- 59'
"Рома"дан ҳавфли ҳужум Леонардо Паволетти ҳавфли вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди.
- 55'
Рик Карсдорпнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 52'

ГОООООЛ! Леонардо Паволетти ўйинда ҳисобни очди.
- 50'
"Рома"да бурчак тўпи тепиш имконияти вужудга келди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 48'

Абрахам жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
- 46'

Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди.
- 45+3'

Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди.
- 45+1'
Заньолонинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 45'

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'

Генрих Мхитарянга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 40'
Хараламбос Ликояннис узатган тўпни "Рома" ҳимоячилари бош билан қайтариб юборди.
- 38'

Николо Заньоло сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 35'

Темми Абрахамнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.
- 35'

Николо Заньолонинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб қолиб, майдонни тарк этди. "Рома" фойдасига бурчак тўпи.
- 32'
Веретунинг жарима майдонига етказиб берган узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 29'

Кальяри бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 26'
Лоренцо Пеллегрини жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қолди.
- 24'
Рауль Белланова тўп учун курашда ўйин қоидасини бузди.
- 19'
Хараламбос Ликояннис олдинга ўтди, бироқ Руи Патрисиу тўпни эгаллаб олди.
- 16'

Пеллегрини бурчак тўпини тепиб беради.
- 14'
Заньоло жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 11'
"Кальяри" футболчилари майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди.
- 8'
Рауль Белланова жарима майдонига йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 5'

"Рома" фойдасига бурчак зарбаси тўп ёнида Пеллегрини
- 3'
Пеллегрининг аниқ пасидан сўнг "Рома" футболчиси зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 0'

Ўйинга старт берилди.
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан А Серия 10-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Рома" ўйини старт олади. Мазкур баҳсдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг.



Фикрлар
Эй Юбан Жозе маур
Тезроқ Элдорни тушур.
Нимага шундай экан а...
Оператор бугун байрам қипти...