Жорже Мендеш футболчисни гранд клубга жойламоқчи

  • 11 апрель, 2020, 20:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг агенти Жорже Мендеш мижозига янги жамоа қидирмоқда.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра, Мендеш колумбиялик футболчининг хизматларини "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" каби гранд клубларга таклиф қилмоқда.

Бундан аввалроқ эса, Хамес учун "Эвертон" ва "Наполи" ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг айни дамдаги трансфери эса 32 млн еврога баҳоланмоқда.

Хамес жорий мавсум “Реал” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!