Жонни Уокер: "Ўрта вазнда Хамзат Чимаевни мағлуб эта оладиган жангчи ҳозирча йўқ"
Бразилиялик UFC жангчиси Жонни Уокер Хелен ўрта вазнда амалдаги чемпион Хамзат Чимаев ҳақида гапирди.
"Чимаев Дрикус дю Плессига қарши жангда ҳақиқий мастер-класс кўрсатди. Унинг кураши бошқа даражада! Хамзат чемпионликка ҳақиқатдан ҳам муносиб. Ўйлашимча, ўрта вазнда уни мағлуб эта оладиган жангчи ҳозирча йўқ. Балки яқин ойлар ёки йилларда шундай рақиб пайдо бўлар, бироқ айни дамда уни кўрмаяпман", - деди Уокер "Helen Yee Sports" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев "UFC 319" турнирида дю Плессини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра енгиб, UFC камарини қўлга киритганди.



Фикрлар