Жейдон Санчо ўзига бошқа клуб танлади

  • 21 Sep 17:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчо бош мураббий Эрик тен Хаг билан келишишни истамади.

Tecno

Клуб раҳбарияти зиддиятга борган томонларни келиштириб қўймоқчи бўлди. Бироқ, 23 ёшли ўйинчи буни истамади.

Айни пайтда Жейдон Санчо ўзи порлаган “Боруссия Дортмунд”га қайтишни режалаштирмоқда. Англиялик ярим ҳимоячи Бундеслигада  жуда зўр ўйин кўрсатганидан кейин қатор гранд клублар уни талашган эди.

Санчо 2021 йили “Манчестер Юнайтед”ни танлади. Бироқ бу танлов хато бўлиб чиқди. Шундан бери Санчо ўзини кўрсата олгани йўқ.

“Боруссия” ҳам собиқ етакчини ортга қайтаришга рози. Дортмундликлар тез орада манчестерликлар билан музокара бошлайди.

Comments

You must be logged in to commet!