
ЖЧ-2026. Эрон ҳам сўнгги турда йирик ҳисобда зафар қучиб, пешқадамликни биздан тортиб олди
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг сўнгги турида Эрон ҳам худди биз каби рақиби КХДРни йирик 3:0 ҳисобида таслим этди.
Гарчи учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, сўнгги 15 дақиқаликда мухлислар 3 та гол кўришди. Дастлаб учрашувнинг 74-дақиқасида Моҳеби ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Тареми орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Шу билан бирга, қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчи ўтиб бораётган бир пайтда Амирхоссейн Хоссейнзаде ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ҳолда, ҳисобни йириклашига сабаб бўлди.
Шу орқали форслар йирик ҳисобда муваффақиятга эришиб, 23 очко билан миллий терма жамоамиздан пешқадамликни тортиб олди.
- Халқаро - ЖЧ Саралаш Осиё босқичи
- 3-й раунд

Эрон
- Mehdi Taremi 77'
- Amirhossein Hosseinzadeh 90'
- Mohammadmehdi Mohebi 74'

Фикрлар