ЖЧ-2022. Дидье Дешам: "Мбаппе жамоани худди локомотивдек олдинга тортади"

  • 27 ноябрь, 2022, 16:23
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Франция - Дания учрашувида мундиалнинг амалдаги чемпион 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Беллашувдан сўнг "уч ранглилар" бош мураббийи Дидье Дешам дубль қайд этган шогирди Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди: "У қатъиятли ва бошқалардан ажралиб туради. Килиан жамоамизнинг ўзига хос аъзоси ҳисобланади.

Етакчилар икки турга бўлинади: жисмонан ва руҳан, у эса ҳақиқий лидер. Балки Мбаппе майдонда унчалик кўп гапирмас, аммо жамоани худди локомотивдек олдинга тортади. У аввалдан бизга кераклигини ҳис қиларди",-деди мутахассис.

Энди францияликлар 3-тур баҳсини Тунисга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!