
Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик Нурбек Оралбайни мусобақадан чиқариб юборди!
Хабарингиз бор, айни кунларда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
-80 кг да ҳамюртимиз Жавоҳир Умматалиев ва Қозоғистон вакили Нурбек Оралбай жанги якунланди. Шиддатли ва кескин курашларга бой ўтган баҳсда Умматалиев ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир вакилимиз Тўрабек Хабибуллаев - Сағиндик Тоғамбай (Қозоғистон) тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар