Жан учун Европанинг 3 та гранди харидор бўлмоқда

  • 02 Jan 19:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан Европанинг 3 та гранд клубидан таклифларга эга.

Tecno

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра ПСЖ Жанни кейинчалик 30-40 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи ёки ўзининг аргентиналик хавбеки Леандро Паредесга алмашмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича Жанда фаолиятини ўз ватанида давом эттириш варианти ҳам бор. Унга “Боруссия” Дортмунд қизиқмоқда.

Daily Express нашрининг маълум қилишига қараганда эса Жанга “Манчестер Юнайтед”дан ҳам яхши таклифлар мавжуд.

Таъкидлаш керакки Жан “Ювентус”да асосий таркиб футболчисига айлана олмади. У хатто Чемпионлар лигаси қайдномасига ҳам киритилмади.

Comments

You must be logged in to commet!