Иван Бошкович: "Динамо" олдин агрессив жамоа эмасди, бу борада кучайибди"

  • 13 апрель, 08:33
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Суперлига 5-тури доирасидаги «Динамо» - «Сўғдиёна» (1:1) ўйинидан кейин жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди

«Жанговар дуранг бўлди. Биринчи бўлимда жамоам кутганимдек ўйин кўрсатди. Ҳа, дастлабки 15-20 дақиқа рақиб босим қилди, кейин эса барчасини тўғри бажардик. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ ўйнадик, ҳимояда ҳам ишончлироқ кўриндик. Рақиб фақат дастлабки дақиқаларда тажовузкор бўлди. Сабаби улар кучли прессинг билан бизнинг олдинроққа чиқишимизга йўл қўйишмади. Танаффусдан кейинги ўзгаришларим иш берди. Қатор имкониятлардан фойдалана олмадик, деб ўйлайман. Ҳозирги «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас. Ўйлайманки, бу ижобий натижа. Шунга қарамай, юта олмаганимиздан кичик афсусланиш қолди

«Динамо» олдин ҳозиргидек агрессив жамоа эмасди, бу борада кучайибди, буни эътироф этишим мумкин. Шу боис бир очко ҳозир ёмон натижа эмас.

Бу йил ҳам чемпионатда фаворитлар кўп, ҳаттоки ўтган йилгидан ҳам кўра кўпроқ деган бўлардим. Кўп жамоалар тенг кучли бўлади. Ўйинлар томошабоп ўтмоқда, стадионлар мухлислар билан тўлаётгани мени хурсанд қилади. Мана шундай ўсишда давом этаётган чемпионатда ишлаётганимдан мамнунман», - деди Иван Бошкович матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
13/04/2025 10:09
Динамода матбуот хизмати йукми уйинлар хакида мурабий фикирлари хеч нарса йук