Испания терма жамоаси ўз рекордини такрорлади — де ла Фуэнте жамоаси 29 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти
Испания терма жамоаси ЖЧ–2026 саралаш баҳсида Болгарияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва мағлубиятсиз сериясини 29 та ўйинга етказди. Бу кўрсаткич (24 ғалаба, 5 дуранг) терма жамоа тарихидаги энг узоқ серия ҳисобланади ва у илк бор Висенте дель Боске даврида (2010–2013) қайд этилган эди.
Испания бош мураббийи Луис де ла Фуэнте шогирдларининг рекорд натижаси ҳақида фикр билдирди:
"Педри ажойиб футболчи! У бошқалар кўрмаган имкониятларни кўради. Биз Испания терма жамоасининг рекордини такрорладик, аммо бу менинг эмас, ўйинчиларнинг ютуғи. Биз бундан ҳам каттароқ натижаларни хоҳлаймиз. Бу жамоа янги ғалабалар ва ютуқлар учун курашишдан ҳеч қачон чарчамайди", — деди де ла Фуэнте.



Фикрлар