
Ислом Махачев ва таниқли футболчи ўзаро жанг қиладими?
UFC оғир вазн тоифасидаги россиялик Сергей Павлович оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилинган ғоя — UFC енгил вазн (70 кг гача) собиқ чемпиони Ислом Махачев ва футболчи Артём Дзюба ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида ўз фикрлларини билдириб ўтди.
“Бу фақат медиа учун мавзу, суҳбатга баҳона холос. Ҳамма яхши билади: Ислом профессионал, чемпион. Ундан кичикроқ бўлса-да, ярим дақиқада ҳаммасини ҳал қилади”, — деди россиялик ММА устаси “RB Sport" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Шанхайда бўлиб ўтган "UFC Fight Night 257" турнирида Сергей Павлович доминиканлик Вальдо Кортес-Акостага қарши октагонга кўтарилиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.
Фикрлар