"Интер"ни чемпион қилган машҳур мураббий вафот этди

  • 22 май, 2020, 18:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик машҳур мураббий Луижи Симони 81 ёшида вафот этди.  Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Симони ўтган йил юрак хуружини бошдан кечирган эди. Шундан буён у ўз соғлиги учун курашди, аммо якунда касаллик уни бу дунёдан олиб кетди.

Симони футболчи сифатида «Мантова», «Наполи», «Торино», «Ювентус», «Брешия» ва «Женоа» клубларида ўйнаган. Мураббий сифатида эса «Наполи» ва «Интер»да фаолият олиб борган. 1998 йилда эса “Интер” билан УЕФА кубогини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!