
Бугун 9 нафар боксчимиз ўзларининг жангларини ўтказади
Хабарингиз бор, айни кунларда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун мусобақа доирасида нимчорак ва чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Кун давомидан 9 нафар боксчимизнинг учрашувлари ўрин олган.
-51 кг: Феруза Казакова - Каролине Де Алмеида (Бразилия);
-60 кг: Ситора Турдибекова - Ребекка Николи (Италия);
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Меҳди Каземи (Эрон);
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Ким Минсеонг (Жанубий Корея);
-48 кг: Сабина Бобоқулова - Ангелика Кристофорска (Польша);
-70 кг: Азиза Зокирова - Леоние Муеллер (Германия);
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Омер Изаз (Аустралия);
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Исмаил Умар (Финляндия);
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Лачлан Лавсон (Аустралия).
Учрашувлар Тошкент вақти билан биринчи дастур 16:00 да ва кечки дастур 22:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар