"Интер" янги дарвозабон харид қилади

CHERY AUTO

"Интер" "Атлетико Паранаэнсе" дарвозабони Бентога қизиқиш билдирмоқда, дея ёзмоқда журналист Паскуале Гуарро.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар оғзаки келишувга эришган. "Нерадзуррилар" 24 ёшли посбон учун келаси йилгача 15 миллион евро тўлаши керак бўлади. Агар "Интер" бу маблағни бразилияликлар ҳисобига ўтказиб берса, трансфер амалга ошади. 

Tecno

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Бенто "Атлетико Паранаэнсе" таркибида 57 та баҳсда майдонга тушиб, 47 та гол ўтказиб юборган ва 12 та беллашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!