"Интер" футболчилари клуб МЮ форвардини сотиб олишини хоҳлашмоқда

CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби чилилик ҳужумчи Алексис Санчес билан доимий шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "нерадзуррилар" футболчилари "Интер"да ижара асосида тўп сураётган футболчини МЮдан тўлақонли сотиб олишини сўраб, клуб раҳбариятига мурожаат қилишган.

Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам жамодошлари ва бош мураббий билан илиқ муносабат ўрнатган ва фаолиятини Милан шахри клубида давом эттиришга қарши эмас.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию