
Илон Маск: "Ҳеч ким Ирландия халқи учун Конор Макгрегордан кўра қаттиқроқ курашмайди"
Машҳур миллиардер ва тадбиркор Илон Маск Ирландия президентлиги учун номзод бўлиш ниятини билдирган UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг мурожаатига муносабат билдирди.
"Ҳеч ким Ирландия халқи учун Конордан кўра қаттиқроқ курашмайди", — деб ёзди Маск ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор яқинда фуқаролардан ўз номзодини қўллаб-қувватлашни сўраб чиқди ва сайланган тақдирда ҳеч бир қонунни халқ розилигисиз имзоламаслигини айтди.
Фикрлар