Илия Топурия: “Агар Ислом Махачев Жек Маддаленага ютқазса...”
UFC нинг енгил вазн (70 кг) чемпиони Илия Топурия "UFC 322" турнирида бўлиб ўтадиган россиялик Ислом Махачев ва австралиялик Жек Делла Маддалена жангига нисбатан кескин фикр билдирди.
“Агар Махачев Маддаленага ютқазса, Доғистонга қайтиб, фермасида қўй боқавериши мумкин”, — деди Топурия.
Маълумот учун, "UFC 322" турнири 16 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.



Фикрлар