
Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Бунёдкор" ўз иродасини кўрсатди
Бугун Шуҳрат Мақсудов бошқарувидаги “Бунёдкор” клуби Туркиядаги йиғини доирасида Россиянинг “Волгарь” жамоасига қарши назорат учрашувида иштирок этди.
Аввалига Дмитрий Лесников билан Илья Стефановичнинг голлари эвазига “Волгарь” жамоаси 0:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Шунга қарамай, “қалдирғочлар” тушкунликка тушмади ва ўз иродасини кўрсатди. 63-дақиқада Дилшод Жўраев ва 82-дақиқада Расул Йўлдошев томонидан урилган голлар эвазига “Бунёдкор” мағлубиятдан қутулиб қолди.
“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Сардор Хурсандов, Жаҳонгир Ўрозов, Хуршид Убайдуллаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Одил Абдураҳмонов, Ғайрат Азизхўжаев, Суҳроб Иззатов, Фарҳод Мираҳматов, Алфайзий Неъматов, Ҳусайн Эргашбоев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Суҳроб Султонов, Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Дилшод Жўраев, Расул Йўлдошев, Билол Туплиев, Сирожиддин Башриддинов, Умид Султонов, Усмонали Исмоналиев.
Фикрлар