Икарди учун 3 та гранд клуб кураш бошлади

  • 1 июнь, 2019, 10:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди учун бирданига Европанинг 3 та гранд клуби кураш бошлади.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчи учун "Атлетико", ПСЖ ва "Ювентус" даъвогарлик қилмоқда. Ушбу трансфер 70-80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Интер”нинг янги бош мураббийи Антонио Конте жамоа раҳбариятидан Икардини сотиб юборишни талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Икарди ўтган мавсум “нерадзуррилар” сафида 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!