Икарди "Интер" тўпурарлари рўйхатида Кристиан Вьерига етиб олди

  • 04 Apr 11:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Икки ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган “Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди кеча А Сериянинг 30-турида “Женоа" (4:0) дарвозасини ишғол этишга эришди ва ўзининг “нерадзуррилар” сафидаги голлари сонини 123тага етказиб олди.

Tecno

Эътиборлиси, 26 ёшли аргентиналик футболчи бу кўрсатгич борасида Кристиан Вьери билан тенглашиб олди. Улар ҳозирда “Интер” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 8- ва 9-ўринларни эгаллаб туришибди.

Улардан юқорида эса Жузеппе Меацца (284), Алессандро Альтобелли (209), Роберто Бонинсенья (171), Сандро Маццола (160), Луижи Чевенини (158), Бенито Лоренци (143) ва Иштван Ньерш (133) каби футболчилар жой олишган.

Comments

You must be logged in to commet!