Икарди фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи, аммо...

  • 13 апрель, 2019, 15:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли аргентиналик футболчи “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномани узайтирмайди ва жамоадан кетади.

У фаолиятини “Реал”да давом эттирмоқчи. Аммо, Мадрид гранди ҳозирда унинг хизматларига у қадар катта қизиқиш билдирмаяпти. Шу боис Икарди мавсум якунлангач катта эҳтимол билан "Ювентус" футболчисига айланади. Бироқ, ушбу вазиятни "Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам диққат билан кузатишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!