Ибрагимович тиббий регламентни бузди

  • 16 июня, 2020, 10:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клубининг швециялик форварди Златан Ибрагимович ўз ватанида тиббий регламентни бузди. Бу ҳақда Sportbladet нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, Ибрагимович Швеция чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Хаммарбю" ва "Эстерсунд" (2:0) клублари баҳсидан сўнг, "Хаммарбю" жамоаси кийиниш хонасига кириб, қоидани бузган. Чунки, белгиланган тиббий регламентга кўра, кийиниш хоналарига фақатгина футболчилар ва мураббийлар кириши керак.

Айтиш лозимки, Златан "Хаммарбю" клуби акциядорларидан бири ҳисобланади.

38 ёшли футболчи мавсумнинг иккинчи ярмини “Милан”да ўтказмоқда. У ўтган давр мобайнида “россонерилар” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию